Президент топшириғи билан ҳар бир маҳаллага ажратилган 500млн сўм маблағлар ҳисобидан Нукус тумани «Тўктов» МФЙ ҳудуди инфратузилмаси яхшиланиб, мавдуд муаммолар ижобий ҳал қилинмоқда. Жумладан, МФЙ ҳудудидаги Жипек жоли ва Кунхожа кўчаларига тунги ёритувчи чироқлар ўрнатилди. Ҳозирги вақтда МФЙ аҳолиси таморқа ерларини суғориш учун 2 дона электр насосларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ажратилган маблағлар доирасида ҳудудда табиий газ тақсимловчи пунктини ўрнатиш режалаштирилган.
«Тўктов» МФЙ худудида коммуникация тамроқлари яхшиланмоқда
