Юртимизнинг энг катта бойлиги – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва тотувлик ҳамда барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир. Мамлакатимиздаги тинчлик, бу маконда яшовчи турли миллат ва этиқод вакилларининг ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшашига асосланган.
Нукус туманида миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини сақлаш, ривожлантириш мақсадида «Үлгили мәкан» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 19-сонли мактабда “Ўзбекистон умумий уйимиз,” “Биз бир эл ва бир Ватан фарзандларимиз!” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлиги томонидан Фахрий ёрлиқлар топширилди.