меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаевнинг раҳбарлигида ёшларни иш билан таъминлашга бағишланган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда Нукус тумани ҳокими З.Зайтов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи П.Махсетбаевлар иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида Нукус туманида ёшлар бандлигини таъминлаш ва ёшлар ўртасида қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида ҳудуддаги ишсиз бўлган 33 нафар ёшга 264 бош наслли қуёнлар субсидия асосида топширилди.

Ҳар бир ёшга 8 бошдан берилиб қолмасдан, бу қуёнлар учун махсус катаклар ва 1 ойлик озуқа маҳсулотлари ҳам берилди.

Ушбу қуёнларни боқиш ва парваришлаш бўйича тажрибали мутахассислар томонидан махсус семинар ҳам ташкил этилди. Семинар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Skip to content