Штаб аъзолари ва тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда эрталабки тарқатиш тадбири бўлиб ўтди.

Бугун, Нукус туманида об-ҳавонинг кескин совуши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича туман ҳудудида ташкил этилган махсус штаб аъзолари ва тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда эрталабки тарқатиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ходими полковник У.Ҳамдамов ва тегишли муассаса, корхона раҳбарлари иштирок этди.

Унда уй-жойлардаги авариявий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш ва ижтимоий объектларда аҳоли учун қулай шароитларни яратиш ҳамда фуқароларнинг заҳарли газдан зарарланишининг олдини олиш масалалари бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудларга чиққан ҳолда фуқаролар ўртасида куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Skip to content