Нукус тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.

Нукус тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳуқуқ-тартибот идоралари мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда туман ҳокими З.Зайтов, туман прокурори П.Халмуратов ҳамда муассаса, корхона раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йил давомида амалга оширилган прокурор назорати ишлари якунларини муҳокама қилиш ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2025 йилга белгиланган иш режасини тасдиқлаш бўйича маърузаси эшитилди. 2024 йил давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда бартараф этиш бўйича тегишли соҳа вакилларига кўрсатмалар берилди.

Skip to content