Маҳаллаларга ажратилган 500 млн ҳақида

Маҳаллаларга ажратилган 500 млн. сўм маблағлар ҳисобидан Нукус тумани «Арбаши» овул фуқаралар йиғини Саманбай овулининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида янгидан бетон устунлар ўрнатилиб, СИП кабеллари  тортилди. Шунингдек, ушбу ҳудуддаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича 4 дона замонавий видеокамералар, тунги ёритгичлар ўрнатилган бўлса, Нукус ва Кўксув овулларига газ қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Skip to content