Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Нукус тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари ва тегишли соҳа раҳбарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши раиси З.Зайтов бошқариб борди. Биринчи масала Нукус тумани Халқ қабулхонаси томонидан 2025 йил биринчи чораги давомида туман бўйича мурожаатларнинг қонуний ўрганилишида йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ва олдиндаги белгиланган вазифалар ҳақида Нукус тумани Халқ қабулхонаси бошлиғи Қ.Гулмановнинг ҳисоботи тингланди.

Иккинчи масала Нукус туманида 2025 йил биринчи чораги давомида “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича амалга оширилган ишлари ҳақида Нукус тумани ҳокими ўринбосари С.Абатованинг маърузаси тингланди.

Учинчи масала Нукус тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2025 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Нукус тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Э.Бегдуллаевнинг баёноти тингланди. Тўртинчи масала Нукус туманида 2025 йил ажратилган сув лимитлари ҳақида Нукус тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бошлиғи Д.Усаковнинг ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр ва таклифларини билдирди. Сўнг кўрилган масалалар бўйича туманлик Кенгаш депутатлари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Skip to content