“Китобхонлик ҳафталиги”

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш борасида соҳада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун, Нукус тумани Ахборот-кутубхона марказида 21-27 апрель кунлари давомида “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида В Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Нукус тумани Нуроний жамғармаси раиси Ж.Қайпов, Адлия бўлими бошлиғи А.Ўтевлиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Н.Тоимбетов, ёзувчи ва журналистлар иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар, иштирокчилар ва ўқувчи ёшларга китоб – бу маънавий озуқа, китобхонлик эса энг олий фазилат эканлиги тушунтирилиб, китоб билан дўст бўлишга, уни қадрлашга чақирди. Шундан сўнг, Тадбир доирасида йил давомида кутубхона тадбирларида фаол иштирок этган ва энг кўп китоб ўқиган китобхон ота-оналаримиз билан биргаликда фаол ёшларимизга Ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Шунингдек, Ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан кутубхонамизга янги келган бадиий адабиётлардан М.Низановнинг “Тутқун,” “Қорақалпоқнинг шонли фарзандлари,” Юй Хуанинг “Яшаш” романларига библиографик шарҳлар бериб ўтилди.

Skip to content