Нукус туманида чигит экиш бошланди

Нукус туманида бу йилги ҳосил учун чигит экиш мавсуми бошланишига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, туман ҳокими З.Зайтов, қишлоқ хўжалиги бўйича олимлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, чигит экишнинг сифатли усуллари ва фермер хўжаликлари эътибор қаратиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Нукус туманида жорий йилда жами 2 500 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, бу ишларни уюшқоқлик билан олиб бориш учун 10 та отрядга 552 та техника бириктирилди.

Тадбир давомида семинар ташкилотчилари ва ҳудуд ёши улуғлари томонидан эзгу ниятлар билан далаларга дастлабки уруғлар ташланиб, туманда экиш ишлари бошлаб юборилди.

Skip to content