Нукус тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва директор ўринбосарлари ўртасида 2025 йил 2 апрель куни “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2025” касб танлови ўтказилди. Танлов 6 номинация бўйича 22 нафар тарбиячи ўртасида ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра “Энг яхши директор ўринбосари” номинацияси бўйича ғолиб 9-сонли МТТ директор ўринбосари Хаджиева Улзада, “Энг яхши фидойи тарбиячи” номинацияси бўйича 6-сонли МТТ тарбиячиси Канназарова Намехан, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи” номинацияси бўйича 11-сонли МТТ тарбиячиси Эсенова Нилуфар, “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси билан 14-сонли МТТ тарбиячиси Сарсекенова Ақжарқин, “Энг яхши эко тарғиботчи тарбиячи” номинацияси билан 13-сонли МТТ тарбиячиси Жуманиязова Гулчехралар 1-ўрин ғолиби бўлди ва Республика босқичига йўлланма олди.
Танлов иштирокчилари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.