“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мусобақалар ўтказилди

Нукус тумани 21-сонли умумтаълим мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Нукус тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ходимлари ўртасида “Соғ танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларининг Нукус тумани босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада мактаблардан жами 116 нафар ходим иштирок этди.


Мусобақа якунида спортнинг “Кичик футбол” туридан 1-ўринни 23-сонли мактаб жамоаси,”Волейбол” туридан ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 7-мактаб, хотин-қизлар ўртасида 19-мактаб жамоаси, “Стол тенниси” бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 1-мактабдан Р.Жамалов, хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни Ихтисослаштирилган мактабдан А.Жумабоева, “Шахмат” бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 16-мактабдан Ш.Кайпов, хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни 1-мактабдан Г.Кошанова, “Шашка” бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 16-мактабдан Т.Ғаниев, хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни 31-мактабдан У.Аймановалар қўлга киритди.
Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.


Ғолибларга Ҳомийлик ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус тумани бўлим кенгаши томонидан тайёрланган совғалар ва дипломлар топширилди.

Skip to content