Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз керак. Ҳозирги кундаги жиддий синовлар вабашорат қилиб бўлмайдиган хавф-хатарларни енгиб ўтишга қодир бўлган миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз зарур.”
“Инсон қадри учун” ғоясидан келиб чиқадиган, ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон-жамият-давлат” ёндашувини Конституциямиз мазмун – моҳиятига чуқур сингдирсак, у ҳаётимизнинг бош кадриятига айланади. Бу демакки, амалга ошираётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам бўлмоғи лозим. Чунки, бизнинг буюк алломаларимиз бой илмий ва маънавий меросида хам, инсон – ҳаёт гавҳари, тенгсиз мўжиза сифатида улуғланади. Инсон муносиб шароитда таьлим тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда. Инсон-давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим. Биз барпо этаётган Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва ҳалқ манфаати ҳамма нарсадан устундир. Умуман, маъно-мазмуни инсон қадрини улуғлаш руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқишимиз керак.
Хусусан, Конституциямизнинг 18-моддасига “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ваэркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга муфовиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмасдир ҳамда улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. Инсоннинг шаъни ва қадр қиммати дахлсиздир” деган янги нормалар киритилмоқда. Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисми “Инсон – олий қадрият”, деган жумлалар билан тўлдирилмоқда.
Конституциямизнинг 27-моддасида эса, “Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирига эга бўлиши, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга” эканлиги белгилаб қўйилди.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, асосий қонунимизни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу ислоҳотдан халқимиз катта ўзгаришлар кутмоқда.
“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутишимиз зарур.
Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий судининг судьяси К.Хожамуратов