Давлатимизда аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, айниқса уларнинг бандлигини таъминлаш, «Сайхунобод» тажрибаси асосида томарқалардан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва даромод топиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлар доирасида, Нукус тумани ҳокими З.Зайтовнинг ташаббуси ва «Миллий банк» АЖ Бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошлиғи М.Казаковнинг ҳомийлиги билан 1-сектор ҳудудидаги «Дийқан арна» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 5 та оилага эчки, 4 та оилага тикув машинаси, 4 та оилага асалари қутилари, 2 та оиланинг ҳар бирига 20 донадан товуқ, 1та оилага электр насоси ва 2 оилага томорқа ерлари учун (биогумус) маҳсулоти топширилди.
Хомийлик ҳисобидан фуқароларга ёрдамлар берилди
