Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида 728-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

Ушбу қонуннинг 12-моддасида хусусийлаштирилмайдиган ер участкаларига кўрсатиб ўтилган.Улар:

Фойдали қазилма конлари жойлашган ер участкалари;

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреатсия мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;

Қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жойлашган ер участкалари;

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар белгиланган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида жойлашган ер участкалари;

Хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга учраган ер участкалари;

Кўп квартирали уйлар жойлашган, шунингдек, кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари;

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, ижтимоий шериклик тўғрисидаги битим ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган, шунингдек, юридик шахсларга жамоат эҳтиёжлари учун берилган ер участкалари кўрсатиб ўтилган.

Шу билан бирга 14-моддасида ер участкаларини хусусийлаштириш усулларига:

Хусусийлаштириш субъектлари томонидан ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш;

ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали харид қилиш орқали амалга оширилиши белгилаб ўтилган.

“Elektron onlayn-auksionlarni

таъсис этиш” АЖ

Республика ҳудудий вакили Р. Есимбетов

Skip to content