Қиронтов қишлоғида режага асосан сайёр қабул ўтказилди

Бугун, Нукус тумани ҳокими З.Зайтов ва туман Халқ қабулхонаси бошлиғи Қ.Гулманов билан биргаликда 1-секторга қарашли “Ақтерак” маҳалла фуқаролар йиғини Қиронтов қишлоғида режага асосан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида ҳудуд аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари билан бирга фикр ва таклифлари тингланди.

Қабул якунида келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб чиқиш ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Skip to content