Қадриятларинг мангу бўлсин, Наврўз!

Бугун Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинида Наврўз байрами кўтаринки руҳда нишонланди!

📌 Ота-боболаримиздан мерос қадриятлар, миллий анъаналар ва янгиланиш туйғуси билан тўла бу кун кўнгилларга қувонч олиб келди. Ўқувчиларимиз баҳор нафаси билан яйраб, миллий куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва байрамона анъаналар билан иштирок этди.

✨Тадбир давомида “Миллий таомлар,” “Миллий буюмлар,” ва “Миллий кийимлар” кўргазмалари, шунингдек спорт мусобақалари ўтказилди.

Бу қутлуғ айём барчамизга тинчлик, фаровонлик ва бирлик олиб келсин! Наврўз барчага муборак бўлсин!

Skip to content