Мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятини эркин олиб боришларини таъминлашдавлатнинг бош мақсадига айланган. Бу мақсадларни самарали амалга ошириш мақсадида алоҳида қонунлар қабул қилинганлигини айтиб ўтиш жоиздир.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув — низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишуви.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув— тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви;
Медиатив келишув — медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
Медиация натижалари бўйича тарафлар ўзаро бир қарорга келган тақдирда тарафлар ўртасида ёзма шаклда тузилади.
Давлат органи томонидан шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли.
Медиатив келишув тарафлар учун мажбурий бўлиб, белгиланган тартибда ҳамда муддатларда бажарилиши керак.
Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар судга мурожаат этишга ҳақли.
Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳақ тўлаш ва харажатлар ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар бошқача қоида бўлмаса, тенг улушларда амалга оширилади.
Келишув битими – ўзаро келишишга асосланган ва низони ҳал қилиш юзасидан тарафларнинг ёзма келишуви ҳисобланади.
Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишувбитимиу судтомонидантасдиқланганиданкейин тузилганҳисобланади.
Келишувбитими ёзмашаклдатузилади вакелишувбитиминитузганшахсларёкиуларнингвакилларитомониданимзоланади.
Келишувбитимидамажбуриятларнибажариш шартларивамуддатларикўрсатилишикерак.
Келишувбитимидажавобгартомонидан мажбуриятларникечиктирибёкибўлиб-бўлибижроэтиш тўғрисидаги, талабқилишҳуқуқиданбошқашахсфойдасига воз кечишҳақидаги, қарздантўлиқёкиқисман воз кечишёхудқарзнитанолиштўғрисидаги, суд харажатларинитақсимлашҳақидагишартларвақонунгазидбўлмаган бошқашартларкўрсатилишимумкин.
Агар келишувбитимида суд харажатларинитақсимлаш ҳақидагишартмавжудбўлмаса, суд бумасаланикелишувбитиминитасдиқлашчоғида, умумийтартибдаҳалэтади.
Тарафлар суд муҳокамаси давомида келишув битими тузиш истагини билдирган ҳолда, суд тарафларга ушбу суд мажлисида келишув битими тузишни таклиф этиши ёки тарафлар келишув битими шартларини ишлаб чиқишлари учун уларга имконият берган ҳолда, ишни кўришни бошқа муддатга қолдиришга ҳақлидир.
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида қонунга мувофиқ хабардор қилинади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоиз, мазкур ҳуқуқий механизмларнинг яратилиши тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини келишувга асосланган ҳолда тинч йўл билан ривожлантириш, улар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувида юзага келадиган масалаларининг самаларали ечимигатўғри ва тезда эришиш, шунингдек мазкур механизмлар нафақат тадбиркорлик субъектлари балки хорижий инвесторларнинг ҳам ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тинч йўл билан ҳимоя қилиш учун замин яратади.
Нукус туманлараро
иқтисодий суди судьяси М.Каримбаева