Хотин-қизлар ҳуқуқлари янада мустаҳкамланди

Давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, хотин-қизларга жамиятнинг барча соҳаларида кенг имкониятлар бериш борасида бир қанча ишлар амалга оширилган ва қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Шу жумладан, «Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги 2019 йил 3 сентябрь кунги қонуни қабул қилиниши мамлакатимизда аёллар ҳуқуқлари таъминланиши кафолати десак ҳам бўлади. Мазкур қонунга кўра Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувидв турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш кафолатланади. Давлат хотин-қизларга эркаклар билан тенг шароитларда ва ҳеч бир камситишсиз халқаро миқёсида давлатнинг вакили бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўради.
Давлат хизматига қабул қилиш чоғида ва уни ўташ даврида жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга йўл қўйилмайди. Хотин-қизлар ва эркакларни давлат хизматига қабул қилишдаги тенглик малакага ва касбий тайёргарликка мувофиқ таъминланади. Иш берувчи меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни руёбга чиқариш мақсадида ишга ёллашда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятларни;

тенг меҳнат учун хотин-қизлар ва эркакларга тенг иш ҳақини (мукофотни) ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар ишининг сифатини баҳолашга доир тенг ёндашувни;

хизматда кўтарилиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишда тенг имкониятларни;

технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш хажмларининг қисқариши оқибатида ходимларнинг сони (штати) ёки ишнинг хусусияти ўзгариши ёҳуд корхона, муассаса ва ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда қонунда белгиланган афзалли ҳуқуқларни берган ҳолда хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари тенглигини;

оилани ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича фарзандлари бор аёллар ва эркаклар фойдалана оладиган амалиётни жорий эти шва ривожлантириш, хомиладор ҳамда эмизикли аёллар учун қулай меҳнат шароитларини яратишни таъминлайди. Бу нормалар янги таҳрирда қабул қилинган меҳнат кодексида ҳам белгиланиб қўйилди. Яъни унинг жинсига оид камситишлар, аёлнинг хомиладорлиги ёки вояга етмаган фарзандларининг борлигини уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини чеклашга сабаб бўла олмайди ва бу жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлашга, уларнинг тенг меҳнат шароитларида меҳнат қилишлари, бир сўз билан айтганда оилада, жамиятда ўз ўрнини топишларида муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

маъмурий судининг судьяси

катта ёрдамчиси                                                                                           К.Успанов

Skip to content