Амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий-маърифий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, ҳалқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдир.
Сўнгги йилларда маънавият, маърифат масаласига давлат сиёсатининг устивор йўналшини сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимни тубдан такомиллаштириш чара-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари бу борадиги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришлар ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотларнинг натижасида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги фармони қабул қилинганлиги жамиятимизнинг барча соҳаларини янги босқичга олиб чиқишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этади.
2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7та йўналиш ва 100 та мақсад килиб белгилаб қўйилган. Ушбу йўналиш ва мақсадларнинг ҳар бири мамлакатимизни иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маънавий соҳаларини янада тараққий этишга хизмат қилади. Жумладан, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш” номли бешинчи йўналиш 8 та мақсаддан иборат бўлиб, ҳар бир мақсад мамлакатимизда маънавий соҳасини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ислохотларни қамраб олган.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳалқимизнинг маънавий тафаккурини янги босқичга кўтариш, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Ушбу йўналишда маънавиятнинг янги босқичи “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепциясини амалга ошириш, мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш, “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлашнинг назарий-методологик жиҳатлари амалиётга тадбиқ этилганлиги, миллий маънавий тараққиётимизнинг янги босқисга кўтариш, халқимизнинг бой маънавий меросини илмий нуқтайи назардан ёшларни онгига етказишдан далалот беради.
Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантириш, Тарих фанини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш маслаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги диққатга сазавор. Бу биринчидан, “Ўзбекистон тарихини” фанининг илмий-назарий асосларини ёритиш, миллий тарихимизнинг фалсафий-методологик асосларни халқимиз, жумладан ёшларга ўргатишнинг сиёсий жихатларни ташкил этса, иккинчидан, олий таълим муассаларида ўқитилаётган ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни ва мавқеини оширишга хизмат қилади.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси, ҳалқимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий соҳаларини янги босқичга кўтариш ва ҳалқимизнинг орзу истакларини рўёбга чиқариш, миллий манфаатлардан келиб чиккан ҳолда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали инсонпарвар давлат барпо этиш, шунингдек, миллий маъвиятимизнинг янги босқичга олиб чиқишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этади.
Жиноят ишлари бўйича Нукус туман суди раиси
Сейтанов Азат Исмайлович