Маънавият ва маърифат маркази Нукус тумани бӯлимида Нукус тумани жиноят ишлари бӯйича суди раиси А.Сейтанов ва Прокуратура, Ички Ишлар бӯлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослигиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ӯзгариш ва қӯшимчалар киритиш тӯғрисида»ги 2023 йил 27-сентябрдаги ЎРҚ-869-сон Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятини Нукус тумани аҳолисига батафсил таништириш мақсадида учрашув бӯлиб ӯтди.
Нукус тумани жиноят ишлари бӯйича суди раиси А.Сейтанов ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларининг асосий тушунчаси ҳақида гапириб, киритилган янгиликлар маъносини тӯлиқ очиб берди.
Жумладан, фуқароларнинг муаммолари ҳудуднинг ӯзида ҳал бӯлишига асосий урғу бериб, бунда ҳар бир инстанцияга тӯлиқ суд тергови ӯтказиш ваколати берилиб, якуний қарор чиқариш имконияти яратилганлиги ҳамда суд қарорларини бекор қилиб туман судларига қайтариш амалиётига барҳам берилганлигини тушунтириш орқали амалга оширилаётган ислоҳатлар фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олишга, ҳар бир суд босқичи масъулиятни ӯз зиммасига олиб, иш юзасидан қонуний ва адолатли қарор қабул қилишга қаратилганлиги ҳақида;
-апелляция тартибида иш юритиш такомиллаштирилганлиги, иш юритиш тушинчаси, унинг моҳияти ва аҳамияти, ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқига эга бӯлган шахслар, ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш тартиби ва муддатлари, апелляция инстанцияси судининг ваколатлари, апелляция тартибида шикоят қилиш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартилганлиги, суд қарорларини бекор қилиб, ишларни туман судига қайтариш каби ваколат бекор қилинганлиги ҳақида;
-кассация тартибида ҳукм устидан шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқига эга бӯлган бӯлган шахслар, тартиби ва муддатлари, кассация инстанцияси судининг ваколатлари, илгари агарда иш бӯйича апелляция тартибида шикоят қилишга улгурмаган томонлар юқори босқич судларига шикоят қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлигини, бу эса фуқаролар томонидан апелляция шикоятларини номигагина беришга ундаб, фуқароларнинг жуда кӯп эътирозларига сабаб бӯлганлигини, киритилгин янгиликлардан бири агар фуқаро апелляция тартибида шикоят қилишга улгурмаган бӯлса, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бӯлишини, фақат судланувчининг аҳволини оғирлаштирувчи ҳолатлар бӯйича шикоят қилиш муддати бир йил бӯлганлигини, Конституция талабларига асосан фуқаро ӯзининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқини кенгайтиришини, кассация инстанциясида ишларни қуришда тӯлиқ суд терговини ӯтказиш ваколати берилаётганлигини, иш бӯйича чиқарилган суд қарорини бекор қилиб, туман судига ишларни янгидан кӯриш учун юбориш ваколати бекор қилинганлигини ҳақида;
Тафтиш тартибида иш юритиш такомиллаштирилганлиги ҳақида унинг моҳияти ва аҳамияти, шикоят бериш ёки протест келтириш тартиби, иш юритишнинг босқичлари ва ваколатларига тӯхталиб, тафтиш тартибида суд қарорларини қайта кӯриш янги институт бӯлиб, ушбу босқичда тарафлар тенглиги тӯлиқ таъминланган ҳолда шикоят ва протестлар тӯғридан-тӯғри тафтиш тартибида кӯрилиши, суд қарорларини текшириш тӯлиқ суд терговини ӯтказиш йӯли билан амалга оширилиши, фуқароларга ӯз муаммоларини ҳудудларнинг ӯзида ҳал қилишга яна бир имконият берилаётганлигини, ушбу инстанцияда ҳам фуқароларни сарсонгарчилигини олдини олиш учун иш бӯйича қабул қилинган суд қарорларини бекор килиб, янгидан кӯриш учун туман судларига юбориш ваколати йӯқлиги, унга янги суд қарорини қабул қилиш ваколати берилганлигини, бу эса иш бӯйича якуний нуқта қӯйиш, иш бӯйича адолатли ва қонуний қарор қабул қилишга олиб келиши ҳақида тӯлиқ тушинчалар берди.
Нукус тумани жиноят ишлари бӯйича суди раиси
Сейтанов Азат Исмайлович