Давлат хусусий шериклик асосидаги ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун семинар бўлиб ўтди

Нукус тумани мактабгача ва мактаб таълими болимига қарашли “Фортуна-Ханторе” давлат хусусий шериклик асосида ташкиль етилган мактабгача таълим ташкилотида Нукус шаҳри ва Нукус тумани давлат хусусий шериклик асосида ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкилотчилари учун республика семинари болиб отди. Семинарда Қорақалпогистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги методисти Н.Қурбонова, Санитария-епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги Нукус тумани болими шифокори, Нукус тумани Мактабгача ва мактаб таълими болими Давлат-хусусий шериклик асосидаги таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бойича бош мутахассиси А.Тилевниязова, болим бош методисти А.Каллибекова ҳамда таълим ва маданият ходимлари Нукус тумани болими бошлиги М.Нуратов иштирок етди.

Семинар давомида Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг аҳамияти, Мактабгача таълим ташкилотларида санитария-гигиена қоидалари ва нормаларига риоя этиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тегишли иш ҳужжатларининг юритилиши, “Нодавлат нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари” уюшмаси тегишли қабул қилинган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар билан таништириш ва туман давлат хусусий шериклари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматчиларининг бошланғич касбий уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Skip to content