YER RESURSLARI INVESTITSIYA ИМКОНИЯТИ

“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвеститсиявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-135-сон фармон қабул қилинди.

Фармон билан:

а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш миқдорини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади:

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида – 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;

бошқа аҳоли пунктларида – 5 йил давомида, 4 ва 5-тоифали туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;

б) барча турдаги ер участкалари миқдори ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади, бундан бошланғич баҳоси 50 фоиздан ортиқ камайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно;

в) ер участкалари энг яхши таклифни танлов асосида баҳоловчи ташкилот аниқлайдиган бозор нархида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри реализация қилинганда, ушбу ер участкаси учун қуйидаги кўринишлардан бирида ҳисоб-китоб қилиниши мумкин:

ер участкаси қийматини бевосита тўлаш, шунингдек, ушбу бандга мувофиқ бўлиб-бўлиб тўлаш;

ер участкасининг баҳосини талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига белгиланган шартлар асосида давлат улуши сифатида киритиш.

“Elektron onlayn-auksionlarni

таъсис этиш” АЖ  Республика ҳудудий вакили Р. Есимбетов

Skip to content