Бугун Нукус туманидаги 9-мактабгача таълим ташкилотида “Методик маҳорат соати”га старт берилди

Методик маҳорат соати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-152-сон Фармони асосида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 8 ноябрдаги 362-сонли буйруғи, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 15 ноябрдаги 143-сонли буйруқларига мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида”ги ҳамда Нукус тумани 9-сонли мактаб таълими ташкилоти ва Нукус тумани 3-сонли мактаб таълими бўлими томонидан 2024 йил 15 декабрдаги 143-сонли буйруқларига асосан мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг Семинарда тренерлик қилувчи 9-сонли ташкилот методисти Хаджиева Улзада Байратдиновна таянч ташкилотга бириктирилган 16 та давлат ташкилотининг етакчи педагогларига ўз тажриба ва билимларини ўргатиб бормоқда. Ушбу семинар орқали педагогларимиз, жаҳон тажрибасидан ўрнак олиб, замонавий таълим беришнинг янги шаклларини жорий этиш ва мактабгача таълим соҳасининг янги босқичларга чиқишида пойдевор бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.    

Skip to content