Нукус тумани “Ақманғит” посёлка фуқаролар йиғинида туман ҳокими З.Зайтов, сектор раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида “Open budget” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими 2024 йил давомида “Опен бюджет” орқали амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, 2025 йилда туман бюджетидан қанча маблағ ажратилиши ҳақида йиғилганларга маълумот берди.