14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Нукус туманидаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Байрам кечасида туман ҳокими З.Зайтов сўзга чиқиб, ҳарбий соҳа ходимларини, фахрийлар ва байрам қатнашчиларини сана муносабати билан самимий табриклади.


Ҳурматли Президентимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш, Қуролли Кучларни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини, мамлакатимиз сарҳадларига дахлсизлигини таъминлаш, шу билан бирга тактик ҳамда стратегик вазифаларини самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган миллий армияни янада такомиллаштириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, 71181-сонли ҳарбий қисм офицер ва сержантлари, туман Мудофаа бўлими ходимларига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

 

Skip to content