Нукус тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман Кенгашига сайланган депутатлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Ўтемисов ва сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашлари раислари иштирок этди. Семинарда маърузачилар томонидан депутат фаолиятининг қонуний асослари, сайловчилар мурожаатлари билан ишлашда уларнинг бажарадиган хизмати ва масъулиятини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбирда депутатларнинг сайланган округи ҳудудидаги муаммолар, давлат дастурларининг тегишли давлат органлари томонидан бажарилиши устидан назорат қилиш, маҳалла фаоллари билан ишлашни янада кучайтириш борасидаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Tуман Кенгашига сайланган депутатлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
