“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”

Бугун Нукус тумани Маънавият ва маърифат саройида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими З.Зайтов ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида туман ҳокими З.Зайтов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан ёшларимизга қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳар томонлама билимли, зукко ва бахтли бўлиб камол топиши учун яратилган имкониятлардан мақсадли фойдаланиш кераклигини таъкидлади. Асосан очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда бир қатор ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

Ёшлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар сектор раҳбарлари томонидан маъқулланиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Skip to content