Ҳокимлик ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди

Нукус тумани ҳокимлигида Адлия бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳокимият аппарати ходимлари ва тумандаги муассасалар масъул ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Нукус тумани ҳокимлиги раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг иш юритиш малакаси ва касбий даражасини ошириш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари юритилиши ва масъулиятини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Унда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПФ-6166-сонли фармони ва тегишли қарорларига мувофиқ 2024 йилда “ijro.gov.uz” тизимида топшириқлар ижросини назорат қилиш, унинг самарадорлиги, аниқланган камчилик ва муаммолар, шунингдек, бу борадаги ишларни ошириш чора-тадбирлари юзасидан туман ҳокимлиги таркибий бўлинмаларининг келгусида ижро этиш тартиби бўйича шахсий жавобгарлиги юзасидан тегишли соҳа раҳбарлари томонидан тушунчалар берилди.

Skip to content