“Суд ва ёшлар” учрашуви

Бугун Нукус тумани 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида Жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг тергов судьяси Г.Утепбергенова ва Ёшлар ишлари агентлиги Нукус тумани бўлими бошлиғи А.Моятдинов иштирокида “Суд ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида, суд ходимлари ўзларининг кундалик ишлари, суд жараёнларини қандай ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари, умуман соҳадаги янгиликлар, ўзгаришлар ҳақида сўзлаб беришди. Бундан ташқари, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини янада кенг ёйиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳам кенг маълумот берилди. Эътиборлиси, ёшларда соҳага оид қонунчилик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, унга тегишли жавоблар олдилар. Учрашув мазмунли ва очиқ мулоқот асосида ташкил этилгани билан ҳам ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Skip to content