- “Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази” лойиҳа офиси;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси;
- Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими.
- “Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази” лойиҳа офиси Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир тумани (шаҳри) нинг ўсиш нуқталарини аниқлайди ва таҳлил қилади. Шу билан бирга:
➡ ер участкалари ва уларда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турларини аниқлаш, шунингдек, мазкур ер участкаларидан олинадиган даромадларни кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқади; ➡ маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини келишади ҳамда стратегик инвесторларни жалб қилади; ➡ ҳудуднинг имкониятларидан келиб чиқиб, саноат лойиҳаларининг жойлаштирилишини мувофиқлаштиради ва келишади; ➡ туризмнинг янги ва салоҳиятли йўналишларида мавжуд имкониятларни ишга солади.
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси Нукус шаҳри ва туманларда саноат объектлари учун бино қуриш, уларни ижарага бериш, сотиш ва бошқа муҳим вазифаларни амалга оширади.
- Вазирлар Кенгаши тузилмасида ташкил этилган Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими грант лойиҳаларини жалб этиш мақсадидаги томонларга яқиндан кўмаклашади.
Бундан ташқари, ушбу фармон билан бир қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, Вазирлар Кенгашининг қарори асосида 2025-2027 йилларда Нукус шаҳрида камида 500 минг АҚШ доллари, Амударё, Хўжайли, Қўнғирот ва Нукус туманлари учун 300 минг АҚШ доллари, шунингдек қолган Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл, Тахиатош, Кегейли, Бўзатов, Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир, Шуманай, Қонликўл, Мўйноқ туманлари учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳалари учун (шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудларида) ер участкаларини узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бериш тартиби жорий этилади. ✅ 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноатни ривожлантириш учун тармоқларга ажратилган маблағлар ҳисобидан 100 млн АҚШ доллар ажратилди. Бунда: – Нукус шаҳри, Амударё, Қонликўл, Нукус, Қўнғирот ва Чимбой туманларида кичик саноат зоналари ташкил этилиб, барча қулайликлар ва инфратузилмага эга бўлган бинолар қурилади ва инвесторларга тақдим этилади; – Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади, яъни кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада, 7 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади. ✅ 2025-2026 йиллар давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби енгиллаштирилади, яъни: ➡ Муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан ижара муддати 30 йилдан 49 йилга узайтирилди. ➡ 35 минг гектар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. – электрон онлайн аукцион савдоларида ер участкасининг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 20 фоизи миқдорида, қайта фойдаланишга киритиладиган ер участкаларининг бошланғич нархи норматив қийматининг 10 фоизи миқдорида белгиланади; – ер участкаси нархини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. ➡ Электрон онлайн аукцион савдолари орқали ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча турдаги ер участкаларини ижарага олувчилар қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳажмлари, шунингдек уларни етиштириш ва агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда ўзлари белгилайди. ➡Ижарага бериладиган ер участкалари четларида, 20 сотихгача ўлчамда мулк ҳуқуқисиз енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш объектлари, сув тежовчи технологиялар, сув сақлаш ҳовузлари, дала шийпонлари ва техника паркларини қуришга рухсат берилди. ✅ Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда юқори қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Бўзатов ва Тахтакўпир туманларида фойдаланилмасдан бўш турган чорвачилик мажмуаларида йирик ва майда шохли қорамоллар боқишни йўлга қўйиш учун озуқа экинлари етиштиришга захира ерлардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. ✅ 2025 йилда қурғоқчиликка чидамли экинларни жойлаштириш ҳажми оширилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар замонавий агротехнологияларга амалий ўқитилади, шу жумладан, ушбу технологияларни қўллаган ҳолда 10 туманда 2-3 экинга ихтисослаштирилган намунали далалар яратилиши ташкил этилади. ✅ 2025 йил якунига қадар ҳудудда қўшимча гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида йирик шохли мол, қўй ва эчкиларни кўпайтириш учун эмбрионларни кўчириб ўтказиш технологиялари билан жиҳозланган 4 та биотехнологик марказ ташкил этилмоқда. ✅ Шу йили Хўжайли туманида чорвачилик техникаларига комплекс хизмат кўрсатувчи техника-сервис марказлари хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилади. Бунда: – “Ўзагролизинг” АЖ томонидан 44 дона чорвачилик техникаси 10 йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада бошланғич тўлови 15 фоиз қилиб, техника-сервис марказларига лизинг асосида берилади. Бошланғич бадал бўлса, субсидия ҳисобидан қопланади; ✅ 2026-2027 йилларда суғориш тармоқларини реконструкция қилиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ажратилади: ➡ Нукус туманидаги Бўзатов каналининг 46 километри; ➡Қораўзак туманидаги Есимўзак каналининг 69 километр қисми реконструкция қилинади. ✅ 2025 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикасига 5 земснаряд олиб келинади. ✅ “Таллиқ” каналининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманларидаги 106 километргача бўлган қисми 2026-2030 йилларда реконструкция қилинади. ✅ Қорақалпоғистон Республикасида “A” вирусли гепатит касаллигининг олдини олиш учун касалликка қарши вакцинация қилиш Миллий профилактик эмлаш календарига киритилади ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан зарур маблағлар ажратилади. ✅ Фойдаланилмаётган давлат ижтимоий соҳасининг мулк объектлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мажбурияти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. ✅ Тижорат банкларининг балансидаги мулк объектлари бозор нархида қайта баҳоланиб, 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқаришга рухсат берилади.