“Турон мактаб театри” танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди

Нукус туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Турон мактаб театри” танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда туман ҳудудидаги 30 та умумий ўрта таълим мактабидан 240 нафар ўқувчи иштирок этди.

Танловнинг ўтказилиш тартибига асосан уч шартда беллашиб, танлов якунида:

1-ўрин 7-сонли мактаб;
2-ўрин 22-31-сонли мактаблар;

3-ўринни 6-29-14-сонли мактаблар ўқувчилари эгаллади ва ташкилотчилар томонидан тақдирланди. 1-ўринни эгаллаган 7-сонли мактаб ўқувчилари Республика босқичига йўлланма олди.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад, ўқувчи ёшларда нутқ ва саҳна маданиятини шакллантириш, театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ҳамда интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлашдан иборат.

Skip to content