Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Нукус тумани Маънавият ва маърифат саройида “Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий вакили (омбудсман) Ж.Шлимбетов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъул ходими Н.Ганиев, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходими М.Турдимуратова, Давлат тиббий суғуртаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Қ.Камалов ва туман ҳокими ўринбосари Ў.Хасанов очиб берди.

Таъкидланганидек, асосий Қонунимиз ҳисобланган мамлакатимиз Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши экани белгилаб қўйилган. Айниқса, ҳуқуқий давлат барпо этиш ва демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ҳуқуқий асослар ҳар йили Қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиб бормоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шартларидан бири – бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдир. Шундай экан, халқимизнинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари мамлакатимизнинг энг олий бойлиги бўлиб қолаверади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида тушунчалар бериб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва уларнинг ижросини таъминлаш вазифалари юзасидан семинар иштирокчилари билан фикр алмашилди.

Skip to content