Хушхабар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонида маҳаллаларда оммавий спорт турларини ривожлантириш белгиланган. Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги, Футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамкорлигида 6 март куни кичик футбол бўйича 13-14 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида “Маҳаллада футбол лигаси” бўлиб ўтди. Ўтказилган мусобақа якунида Нукус тумани “Ақманғит” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритишга эришди.

Skip to content