Нукус туманида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Унда туманимизнинг нуроний оналари, жамият ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган хотин-қизлар, муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган фаол хотин-қизлар иштирок этди. Байрам тадбирида сўзга чиққанлар барча хотин-қизларни байрам билан қутлади.
Ҳар бир соҳада ўзининг маълум даражадаги ўрни бор бизнинг туманимизнинг фаол аёл-қизлари ҳар доимгидек байрам муносабати билан бугун ҳам иззатда. Чунки улар ҳар бир оиланинг гули, жамиятнинг ҳам юкини қўшиб тортиб юрган ўз касбининг фидойилари, бири тиббиётдан бўлса, бири таълимдан яна бири қишлоқ хўжалиги соҳасининг жонкуярлари.
Тантанали кечада давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллиги, ўзларининг самарали меҳнати билан ажралиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларимиз “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.