Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги 454-сонли қарорига асосан, Нукус тумани ҳудудидаги “Оқманғит” каналининг 9,5 км масофасини реконструкция (бетонлаш) қилиш белгиланган.
Лойиҳани амалга ошириш учун 9,5 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда қирқиб олувчи корхона томонидан зарур техникалар олиб келиниб, канални бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.
Нукус туманидаги “Ақманғит” хўжаликлараро канали 1963 йилда ишга туширилган бўлиб, умумий узунлиги – 9,5 км, умумий сув сарфи – 3,0 м3/сек.ни ташкил этади.
Ушбу канал “Каттағар” магистраль каналидан сув олиб, Нукус тумани “Оқманғит,” “Каттағар” ва “Дармон” хўжаликлари ҳудудларидаги хўжаликлари томорқалари ҳамда 29 та фермер хўжалигининг жами 2850 гектар экин майдонларига хизмат кўрсатади.
Канални бетонлаш натижасида, йиллик ҳисобда 5 млн 443 метр куб сув тежалади.