Томорқа ерларидан фойдаланишни ташкил этган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш орқали 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб “муҳим бир ойлик” эълон қилинди.
Ушбу ойлик давомида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш мақсадида Нукус тумани ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида ҳашар ўтказилмоқда.