Нукус тумани “Ақманғит” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Beby bum» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида “Гўзал баҳор” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассислари ҳамда тумандаги таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда ташкилот тарғиботчилари Женисова Албина ва Сарсенбаева Мехибанлар тарғиботчиларга баҳор мавсумида табиат уйғониб, она ер бағридан сизиб чиқаётган мусаффо сув, уйғонаётган боғлар, ризқ-рўзимиз ўсиб бораётган чексиз далаларга қараб жаннатмонанд эл фарзанди эканлигимиздан кўнглимиз фахрга тўлишини кичкина болаларга айтиб ўтди.
Шунингдек, айни пайтда бу масканда 25 нафар бола тарбияланмоқда, улар учун барча имкониятлар яратилган.