навбатдаги сайёр қабулини ўтказди

Бугун Нукус тумани ҳокими З.Зайтов, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги масъул ходими Э.Юсупов ва туман Халқ қабулхонаси бошлиғи Қ.Гулмановлар билан биргаликда “Қутанкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Маданият саройида ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаатлари, фикр ва таклифларини эшитиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Дастлаб туман ҳокими туманимиз ҳудудида Ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида “Аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиши орқали даромадларини ошириш чоралари” бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг ҳудуд аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари билан бирга фикр ва таклифлари тингланди. Қабул якунида келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб чиқиш ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Skip to content