Бугун, Нукус тумани Маънавият ва маърифат саройида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари Э.Қайипбергенов ва туман прокурори П.Халмуратов билан биргаликда сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаат қилди.
Қабулда фуқаролардан тиббий ва моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, фарзандларининг ўқиш контракти пулларини тўлашда ёрдам бериш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли соҳа раҳбарлари билан биргаликда ҳар томонлама ўрганиб чиқилди ва ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.