Нукус тумани 31-сонли мактаб биносида тумандаги Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини янада кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида муассаса ва корхоналарда ишловчи хотин-қизлар ўртасида “Ҳоким кубоги” учун спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Г.Асқарова, туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари катта инспектор Р.Сарманова, туман Спорт мактаби директори Б.Жуманиязов ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан тузилган 13 та жамоа иштирок этди.
Мусобақа якунида 1-ўринни “Ақманғит” шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси, 2-ўринни “Тақиркўл” овул фуқаролар йиғини жамоаси, 3-ўринни “Дарсан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизлардан тузилган жамоа қўлга киритиб, ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.