Бутун мамлакатимиз бўйлаб яшариш ва янгиланиш, эзгулик ва бағрикенглик айёми – Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳда Нукус туманида нишонланди.
Байрам тантанаси спорт мактабининг майдонида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори асосида нишонланиб, байрамга туман ҳокими З.Зайтов, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Унда туман ҳокими байрам кечасига йиғилганларни янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз байрами билан табриклади. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли самарали ишларга тўхталиб ўтди.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан санъат усталари билан бирга ёш истеъдод эгалари томонидан ижро этилган театрлаштирилган байрам томошаси, миллий қўшиқлар, миллий таомлар кўргазмаси ва спорт ўйинлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Байрам тадбирлари туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.