Хабарингиз бор, март ойининг биринчи ярмида танловнинг маҳалла ва туман (шаҳар) босқичи ташкил этилди. Маҳалла босқичида 452 маҳалладан жами 7684 хонадон ва 6975 кўча оқсоқоли қамраб олинган бўлса, иккинчи босқичга жами 1356 маҳалла раиси, кўча оқсоқоли ва хонадон эгалари иштирок этди. Иштирокчилар танлов шартлари бўйича ўз ишларини тақдимот қилди ва белгиланган савол-жавоблар асосида ўз билимларини синовдан ўтказди.
Мана, бугунги Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса, иккинчи босқичнинг ғолиблари 51 маҳалла раиси, кўча оқсоқоли ва уй эгалари иштирок этди.
Танлов якунига кўра “Обод хонадон,” “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” номинациялари бўйича учинчи ўрин Элликқалъа туманининг “Пахтачи” маҳалласи, иккинчи ўрин Нукус шаҳрининг «Нәўпир» маҳалласи ва умумий ғолиблик Нукус туманининг «Дийқан арна» маҳалласига насиб этди.