Хушхабар

13-16 март кунлари Фарғона вилоятида хотин-қизлар ва ўсмир қизлар ўртасида спортнинг Самбо кураши ва жанговар самбо бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Нукус тумани спорт мактаби тарбияланувчилари фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан, Максетбаев Гамзат 1-ўринни, Балтанова Шахноза 1-ўринни, Дарменбаева Клара 2-ўринни, Элмуратова Индира 2-ўринни ва Қалилаева Асемай 3-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

1-ўринни қўлга киритган Максетбаев Гамзат ва Балтанова Шахнозалар яқин орада бўлиб ўтадиган Жаҳон ҳамда Осиё чемпионатларига йўлланма олди.

Skip to content