Мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Бу борада барча фуқароларимиз каби имконияти чекланган инсонларга эътибор ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Джуманазаров томонидан умумхалқ “Наврўз” байрами ва Рамазон ойи муносабати билан Нукус туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 40 оилага байрам совғалари топширилди.
Ушбу хайрли тадбир Рамазон ойининг фазилатларидан унумли фойдаланиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва уларни хурсанд қилиш мақсадида ташкил этилди.