Ёш қутқарувчи”

Нукус тумани умумий ўрта таълим мактабларидаги “Ёш қутқарувчи” кўнгилли клублари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Туман ҳокимлиги, ҚР ФВБ бошқармаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада 1-ўринни 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 3-ўринни 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоалари эгаллади.

Skip to content