Бугун, Нукус тумани политехникумида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори асосида байрам кечаси ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, жамиятимизда халқимиз, айниқса ёшларимиз ўртасида бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат туйғуларини кучайтириш ҳақида маълумотлар берди.
Шунингдек, тадбир давомида политехникум жамоаси томонидан миллатлараро тотувлик, кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёш авлодни Она-Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга оид саҳна кўринишлари ҳамда қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчиларга туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар топширилди.