“Аёл-қадриятлар давомчиси” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Бугун Нукус тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳаллалардаги фаол аёллар, нуроний онахонлар ва ибратли аёллар ўртасида “Аёл-қадриятлар давомчиси” танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловнинг асосий мақсади, миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда хотин-қизларнинг ролини ошириш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, инсонларда шукроналик кайфиятини кучайтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришдир. Мазкур танловда иштирокчилар миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни тарғиб қилиш, оилавий тарбия ва маънавиятни мустаҳкамлаш борасида ўз маҳоратларини намойиш этди.

Skip to content