Бугун, Нукус тумани политехникумида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутати Малика Оразимбетованинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, депутат М.Оразимбетова мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва бу йилги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар, ёшларга берилаётган имкониятлар, юртимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.
Ёшлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоблар олди.