Янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисидаги Фармони қабул қилинди. Шу куни Президентимизнинг яна бир муҳим ҳужжати, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинди. Қарорда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича белгиланган мақсадларни 2023 йилда амалга ошириш ва 2024 йилга тайёргарлик кўриш масалалари ўрин олган. Бунда бешта йўналиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тармоқлар кесимида 320 та мақсадли кўрсаткичлар белгиланган ва 105 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгиланган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам қатор мақсадлар белгиланди. Хусусан, ягона электрон реестр яратиш орқали жиноят ишини қўзғатишдан то иш бўйича ҳукм чиқарилишигача бўлган жараёнларни индивидуал рақам ва QR код орқали кузатиб бориш имконияти жорий этилади, далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш ишлари замонавий технологиялар ва сўнгги илмий ютуқларни жорий этиш орқали тўлиқ рақамлаштирилади. Шунингдек, 100 фоиз жиноят ишлари ва материалларнинг электрон шаклдаги нусхасини юритиш ҳамда ушбу ишлар бўйича электрон ҳужжат алмашинувини таъминлаш белгиланган. Стратегиянинг яна бир мақсадларидан бири – коррупсиявий омилларни бартараф этиш тизими самарадорлигини оширишдан иборат.
“Transparency International” халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғона кўтарилишга эришиш, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини икки баробар камайтириш, бу соҳада маблағларни талон-торож қилиш, товар ва хизматлар нархи бозор баҳосидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлиқ жорий этиш асосий кўрсаткичлар сифатида белгиланди. Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини судьялар (тергов судьялари институти жорий этилади) томонидан алоҳида кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Қарорда жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини судьялар (тергов судьялари институти жорий этилади) томонидан алоҳида кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Президент Фармони, мазкур жараёнларда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштиришга оид, ахборот билан таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаларини тайёрлаш кўрсатилган. Стратегияда кўрсатилган ҳар бир мақсад ва кўрсаткичлар фуқароларнинг конституция ва қонунларда ифодаланган ҳуқуқ ва эркинликларини сўзсиз таъминлашга хизмат қилади.
Нукус туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси А.Кенесбаева