Наврўз умумхалқ байрами тумандаги барча ҳудуд ва маҳаллаларда миллий анъаналаримиз асосида нишонланмоқда.
Бугун, Нукус тумани электр тармоқлари корхонаси меҳнат жамоаси ҳам бу йилги Наврўз байрамини яхши ниятлар билан ҳамжиҳатликда кутиб олмоқда.Байрамга кенг жамоатчилик вакиллари ва ёши катта нуронийлар таклиф этилди.
Миллий қадриятларимиз рамзи бўлган байрамда ижро этилган урф-одатларимиздан намуналар, ўйин-кулгилар, миллий либос ва кўргазмалар ўзгача шукуҳ бағишлади.